Тошкентда электр-энергияси ўчиши натижасида 3300 та уй «чироқсиз» қолди

Getty Images

Энергетика вазирлигининг хабарига кўра, соат 17:54 да Тошкент шаҳрининг электр таъминоти тизимида носозлик юз бериб, у 35 кВ кучланишли иккита электр тармоғини қамраб олган. Ушбу носозлик натижасида Чилонзор туманида 1800 га яқин, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида 1500 га яқин истеъмолчи электр таъминотидан узилган. Ҳозирда мутахассислар муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Электр таъминоти имкон қадар тезроқ тикланиши режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.