Тошкентда кўп қаватли автомобиль тураргоҳлари қурилади
Ҳукумат пойтахтда кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни режалаштирмоқда. Бунинг учун махсус давлат муассасаси ташкил этилади. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади “Газета” нашри.
Мазкур жойлар қурилишини молиялаштириш республика ва маҳаллий бюджет даромадларининг режадан орттириб бажарилган қисмидан тенг улушларда амалга оширилади. унга ер участкалари тўғридан-тўғри ажратилиши кўзда тутилган. Сўнгра автотураргоҳлар профилини ўзгартирмаслик шарти билан тайёр бизнес сифатида тадбиркорларга берилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 1 ой муддатда қурилиш тартибини тасдиқлаш учун лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Автотураргоҳларни ўз таннархининг 10 фоиз миқдорида бошланғич қийматида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш имконияти тақдим этилади.
Биринчи босқичда транспорт воситалари оқими тўпланувчи камида 4 та манзил қурилиш учун танлаб олинади, дейилади ҳужжатда.
Шарҳлар