Тошкентда канализация қудуқларининг қопқоқларини ўғирлаш ҳолатлари кўпайди
Тошкентда хавотирли тенденция кузатилмоқда: канализация қудуқлари қопқоғини ўғирлаш ҳолатлари кўпайган. Шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳар бир ҳодиса юзасидан фаол тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, жиноятларнинг фош этилиши ва уларнинг такрорланишининг олдини олишга ҳаракат қилинмоқда, дея хабар беради пойтахт ИИБ матбуот хизмати.
Пойтахтдаги металлолом йиғиш шохобчаларида ўтказилган текширишлар чоғида уларнинг айримларида бошқа металлар қаторида канализация қудуқлари қопқоқлари ҳам борлиги аниқланди. Ҳар бир факт бўйича терговга қадар текширув ўтказилиб, унинг натижалари бўйича тегишли қонуний қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шаҳарда пиёдалар ва автомобиль йўлларида очиқ канализация қудуқлари муаммоси юзага келгани ва бу фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солаётгани кузатилганди.
Шарҳлар