Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси дарахтга урилиб, вафот этди

Фото: drive2 (Ситуативное)

Яшнобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ  муносабат билдирди.

07 июнm куни  соат 13:30 ларда Яшнобод тумани Элбек кўчасида 1998-йилда туғилган ҳайдовчи Б.Т. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари  натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.