Тошкентда мактаб ўқувчиси спорт майдонида жон берди
27 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқувчи A.A. 99-сонли мактабнинг спорт майдонидан чиқиб кетаётиб, ҳушини йўқотган. Қўриқчи тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай, ўсмир вафот этган.
Ижтимоий тармоқларда унинг мактаб мулкидаги очиқ электр симига тегиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бироқ Мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси электр симларига ҳеч қандай шикаст етказилмаганини айтади.
Мактаб ўқувчисининг ўлимига электр токидан жароҳатланиш, ўткир нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши сабаб бўлган. Шунингдек, боланинг чап кафтида электр токи урган жой аниқланган, дея хабар беради Бош прокуратура.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговгача текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар