Тошкентда марказий кўчалардаги йўлларни таъмирлаш муддати узайтирилди

дорога
Фото: автострада

Тошкентда йўлларни таъмирлаш ишлари яна беш кунга узайтирилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ 20—22-май кунлари Тошкентда Қорасарой кўчалари ва Кичик ҳалқа йўли реконструкция қилиш учун ёпилиши ҳақида ёзган эдик.

Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурлиги белгиланган.

Бу борадаги ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.