Тошкентда машҳур лавашхоналардан бирининг фаолияти тўхтатилмоқда
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Экологик назорат бўйича инспекцияси томонидан таниқли бўлган оммавий овқатланиш шахобчаларидан бири «Оқтепа лаваш»нинг фаолияти вақтинчаликка тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.
«Унга кўра, «Оқтепа лаваш» оммавий овқатланиш шахобчаси Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15, 24, 25, 41-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Қонуннинг 11,13, 21-моддаси талабларини қўпол равишда бузганлиги сабабли, вақтинчаликка, Давлат экологик экспертиза хулосасини олгунга қадар фаолиятини тўхтатиш бўйича Тошкент шаҳар Туманлараро Иқтисодий Судига даво аризаси киритилган», – дейилади хабарда.
Шарҳлар