Тошкентда масжидлар ёнида ҳаракат чекланади — схема
16 июнь куни Тошкент шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан байрам намози ўқилиши сабабли 121 та масжид яқинида автомобиллар ҳаракати чекланади.
Байрам намозларини юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш,уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Соат 00:00 дан 07:00 га қадар пойтахтнинг қуйидаги кўча ва йўлларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади:
Мирзо Улуғбек тумани:
- “Тўра бува” масжиди олдидан Буюк ипак йўли – Шўртепа кўчаларидан Буюк ипак йўли – Султония кўчаларигача.
Бектемир тумани:
- “Хутон” масжиди олдидан Бектемир-Ҳусайн Бойқаро шоҳ кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани:
- “Исломобод” масжиди олдидан КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача;
- “Ҳазрати Имом” масжиди олдидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани:
- “Шайх Зайниддин” масжиди олдидан Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешкайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
- “Хўжа Аламбардор” масжиди олдидан Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон чорраҳаси – Устозода шоҳ кўчаси 2-тор кўчасигача;
- “Кўҳ Ота” масжиди олдидан Себзор – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
- “Убай ибн Кааб” масжиди олдидан Ал-Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал-Хоразмий – Катта Қани кўчалари чорраҳасигача;
- “Катта Қозирабод” масжиди олдидан Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
- “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидан Сўгалли ота – Ал-Хоразмий кўчалари чорраҳасидан Хонобод шоҳ кўчаси 2 – Сўгалли ота чорраҳасигача;
- “Новза” масжиди олдидан Бунёдкор – Муқимий кўчалари чорраҳасида жойлашган кўприк остидан Олий Мажлис биносигача бўлган йўл бўйлаб.
Учтепа тумани:
- “Абдуллоҳ бин Масъуд” масжиди олдидан – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта Қани кўчалари чорраҳасигача;
- “Ҳазрати Али” масжиди олдидан Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек -1– Замахшари шоҳ кўчаси чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
- “Минор” масжиди олдидан КХАЙ – Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
- “Мирзо Юсуф” масжиди олдидан – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
“Усмон бин Мазун” масжиди олдидан – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
- “Ислом ота” масжиди олдидан Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон чорраҳасигача;
- “Али ибн Абу Толиб” масжиди олдидан Чўлпон – Имом Бухорий кўчалари чорраҳасидан Чўлпон – Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
- “Қўйлиқ ота” масжиди олдидан ТХАЙ – Мунис кўчалари чорраҳасидан Қўйлиқ бозори ёнидаги кўприкгача.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Фуқаролардан вақтинчалик айланма йўллардан фойдаланишга сўралди.
Шарҳлар