Тошкентда Me’mor ІІІ Архитектура танловига якун ясалди

Фото: КНАУФ

Тошкентда Me’mor//2023 архитектура кўрик-танловининг ғолиблари тақдирланди. Мукофот Ўзбекистонда 2022–2023 йилларда яратилган энг яхши архитектура, дизайн, шаҳарсозлик ва журналистика асарларни қайд этди.

30 сентябрь куни «Илҳом» театрида Me’mor//2023 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. КНАУФ компанияси уни Ўзбекистонда учинчи бор ўтказмоқда. Бу йилги мавзуни танлашда ташкилотчилар дунёга машҳур архитектор, Притцкер мукофотини қўлга киритган биринчи аёл Заҳи Ҳадиднинг иқтибосидан илҳомланди: “Меъморчилик шунчаки бино ёки оддий девор, деб ўйламайман. У сизни ҳаяжонлантириши, тинчлантириши, ўйлашга мажбур қилиши керак. Архитектура – бу одамнинг маконда ўзини қандай жойлаштиришидир”.

Ташкилотчиларга республиканинг барча ҳудудларидан 332 та ариза келиб тушди. Танловга архитекторлар ва интерьер дизайнерларининг 38 та иши, ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари талабаларининг 12 та иши ва 10 та журналистик иш киритилди. Ҳар бир ғолиб ўз номинациясига мос келди. Танлов имкон қадар кўпроқ асар ва лойиҳаларни қамраб олиш имконини берадиган тарзда ташкиллаштирилди. Бу йил жорий этилган яна бир мезон – лойиҳалар ва аллақачон тугалланган ишлар ўртасидаги аниқ бўлиниш.

Me’mor танлови мамлакат миқёсида қамраб олганидан мамнунмиз. Бу сафар бизга 2021 йилга нисбатан 37% кўпроқ ариза келиб тушди. Ҳар бир лойиҳа муҳим аҳамиятга эга, чунки у архитекторлар, урбанистлар ва шаҳарсозлар мамлакатимизнинг келажакдаги меъморий қиёфасини қандай кўришини намойиш этади.

Танлов иштирокчилари хорижий ҳакамлар ҳайъатидан фикр-мулоҳазалар сўрашлари муҳим. Бу сизга таниш ёндашувлар ва ечимларга янгича қараш имконини беради, шунингдек, кейинги касбий ўсиш учун рағбатлантиради. Me’mor//2023 да иштирок этган барчага раҳмат. КНАУФ компанияси Ўзбекистонда ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда давом этади”, — дейди КНАУФнинг Ўзбекистондаги корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко.

Энг яхши ишлар халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан танлаб олинди. Me’mor//2023 кўргазмасини Ўзбекистон, Грузия, Руминия, Украина ва Исроилдан келган архитектор, дизайнер ва урбанистлар баҳолади. Улар ечимларнинг креативлиги ва инновационлиги, объектларнинг эстетикаси ва функционаллиги, маҳаллий архитектура анъаналарига мувофиқлиги ва барқарор архитектура ғояларига содиқлигини баҳоладилар.

“Меъмор архитектура танлови талабалар учун келажакдаги касбий фаолиятга, меъморлар учун соғлом рақобат муҳитига эшик очади. Мамлакат ва шаҳар учун бу тоза меъморий ҳаво нафасидир.

Тақдим этилган ишларнинг яхши даражасини қайд этмоқчиман. Мен ажойиб интерьер дизайнларини ва индивидуал уйларни кўрдим. Аммо кўп қаватли уйлар қурилиши борасида Ўзбекистон қайси йўналишда ҳаракат қилаётганини кўриб чиқишга арзийди: асл архитектурани сақлаб қолишми ёки замонавий ва гўзал, бироқ айни пайтда ўзига хос нарсаларни яратиш, тан олинишини таъминлашми. Шунингдек, дизайн, ландшафт дизайни, шаҳар атрофи дизайнига кўпроқ эътибор қаратишимиз керак, шунда шаҳар янада яхшиланади”, – дейди Me’mor//2023 координатори Наталия Хилько (Украина).

Me’mor//2023 ҳам тугалланган объектларни, ҳам амалга ошириш босқичига етмаган лойиҳаларни қамраб олди. Умумий соврин жамғармаси 215 миллион сўмни ташкил этди. Me’mor//2023 ҳакамлар ҳайъати иккита махсус номинация – гран-при ва энг яхши журналистик иш тоифасидан ташқари яна 3 та лойиҳани тақдирлашга қарор қилди. Тақдирлаш куни танловнинг шорт-листига киритилган ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.