Тошкентда мозаикали тураржой биноларидан реклама баннерлари олиб ташланди

Фото: acdfuz

Тошкентда мозаикали тураржой биноларидан реклама конструкцияларини олиб ташлаш дастури амалга оширилди. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар беради.

Шу тарзда 70 дан ортиқ мозаика очилди, уларнинг 40 дан ортиғи апрелдан июнь ойининг бошигача баннерлардан халос қилинди. Беруний кўчаси 2-уйда жойлашган бинодан сўнгги реклама баннери олиб ташланди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида 157 га яқин мозаик панно монументал санъат ёдгорлиги сифатида тан олиниб, Кўчмас моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг 154-сонли қарорига мувофиқ, мозаикали биноларга реклама баннерларини жойлаштириш тақиқланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.