Тошкентда ноқонуний ушланган беданалар табиатга қўйиб юборилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги давлат инспекторлари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор рейдлар ўтказилди.
Тадбир давомида Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида ноқонуний овлаш воситаларидан фойдаланган ҳолда 9 бош бедана ушлангани аниқланди, дея хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Шу муносабат билан ҳуқуқбузарга нисбатан модданинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига (Ов ва балиқ овлашнинг тақиқланган қуроллари ёки воситаларини тайёрлаш, олиб кириш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, олиш ёки сотиш) асосан баённома тузилди ҳамда 5 БРВ – 1 миллион 650 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, судгача ноқонуний балиқ овлаш воситалари мусодара қилинди.
Тўққизта бедана табиатга қўйиб юборилди.
Шарҳлар