Тошкентда ноқонуний қурилиш йўқ қилинди
20 май куни Тошкентда 36 квадрат метр майдондаги ер участкасида ноқонуний қурилиш аниқланди. У йўқ қилиниб, давлат захирасига қайтарилди. Бу ҳақда шаҳар Кадастр бошқармасининг матбуот хизмати маълум қилади.
Тошкент ҳокимиятининг Олмазор тумани Кадастр агентлиги инспекторлари 36 квадрат метр майдондаги ер участкасида ноқонуний иншоот қурилганини аниқлашди. Ҳуқуқбузарга маъмурий баён тузилган ва огоҳлантирилган бўлса-да, у иншоотни бузиб ташламаган.
Туман кадастр бўлими мазкур ноқонуний эгалланган ер участкасидаги ноқонуний қурилишни йўқ қилиб, ер участкасини давлат захирасига қайтариш тўғрисидаги даъвони суд органларига юборди.
20 май куни суд қарорига кўра, ноқонуний эгалланган ер участкаси давлат захирасига қайтарилди.
Шарҳлар