Тошкентда осма йўллар қурилади

Фото: Хокимият Ташкента

23 январь куни Хитойнинг Шенчжен шаҳрида Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги делегация Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co.,Ltd компаниясининг вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Томонлар ҳамкорликнинг бир қанча вариантларини, шунингдек, Тошкентда таклиф этилаётган транспорт турлари ва йўналишларини кўриб чиқдилар. Компаниянинг МДҲ давлатлари билан ишлаш бўйича директори Бэй Кью ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини ва Тошкент томонининг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Toshkent Invest Kompaniyasi АЖ ва Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co.,Ltd ўртасидаги учрашув якунлари бўйича лойиҳани ишга тушириш бўйича инвестиция шартномаси имзоланди. Ушбу лойиҳа ер усти транспортини осма таксилар билан такрорлашга қаратилган бўлиб, аввалроқ жамоатчиликка тақдим этилиши режалаштирилган.

Жамоатчиликдан келган тавсиялар ва таклифлар Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co.,Ltd компаниясининг лойиҳа офисига юборилади. Компания, ўз навбатида, уларнинг бажарилишини ва тезкор бошқарувини таъминлайди.

Маълумот учун: Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co.,Ltd компанияси  Хитой Халқ Республикаси ва Швейцариянинг Bartholet Maschinenbau AG компанияси билан қўшма корхонаси – осма йўллар, кўнгилочар парклар, машинасозлик ва ёритиш ускуналари соҳасида жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.