Тошкентда прокурор ва прокуратура терговчиси пора олишда гумон қилинмоқда
Тошкентнинг Учтепа тумани прокурори ва прокуратура терговчиси пора олишда гумон қилинмоқда, дея хабар беради Бош прокуратуранинг матбуот хизмати.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши бўйича гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди, – дейилади хабарда.
Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Улашиш:
Шарҳлар