Тошкент кўчаларида робот-полициячилар хизматидан фойдаланилмоқда
Тошкент кўчаларида жамоат тартибини таъминловчи роботлар навбатчилик қилмоқда.
Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, робот профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасини бажаради.
Унинг вазифаси – шаҳар ва қишлоқларда жиноятчиликнинг олдини олишдан иборат.
Инспекторнинг тўрт ғилдиракли ёрдамчиси 180 ва 360 даражани қамраб олувчи сифатли камера, махсус ёруғлик, GPS, аудио, видео қайд этиш функциялари билан жиҳозланган.
Робот барча қоидабузарликларни аниқлашга қодир. Ҳатто белгиланмаган жойга ахлат ташлаш фактларини ҳам қайд этади. Кейинчалик маълумотлар онлайн режимда профилактика инспекторининг планшетига ўтказилади.
Улашиш:
Шарҳлар