Тошкентда Sehriyo Run мактаб югуриш мусобақаси ўтказилади

Фото: canva.com

18-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Sehriyo Run” спорт тадбири бўлиб ўтади.

Бу мактабда ўқувчилар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ва саломатликни сақлашга қаратилган илк спорт тадбиридир. Иштирокчилар жисмоний тарбия дарсига олдиндан тайёргарлик кўриб, бир километрдан беш километргача югуриш бўйича мусобақалашадилар. Югуриш, шунингдек, ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчиларни дўстона, қўллаб-қувватловчи ва илҳомлантирувчи муҳитда бирлаштириб, мактаб жамоасини мустаҳкамлайди.

1 км масофага югуришда иштирокчилар, гендер бўйича ажратилган ҳолда, 1-3 ўрин учун  фақат қуйидаги ёш тоифаларида: 5-6 ёш, 7-8 ёш, 9-10 ёш, 11-12 ёш – пул мукофотлари (1-ўрин – 300 000 сўм, 2-ўрин – 200 000 сўм, 3- ўрин – 100 000 сўм) билан тақдирланади.

3 км масофага югуришда иштирокчилар, гендер бўйича ажратилган ҳолда, 1-3 ўрин учун  фақат  қуйидаги ёш тоифаларида: 13 – 14 ёш, 15-16 ёш, 17 ёш – пул мукофотлари (1-ўрин – 500 000 сўм, 2-ўрин – 300 000 сўм, 3-ўрин – 200 000 сўм)  билан тақдирланади.

5 км масофага югуришда иштирокчилар, гендер бўйича ажратилган ҳолда, 1-3-ўрин учун фақат қуйидаги ёш тоифаларида: 18 ёш ва ундан катта , ҳамда «Сеҳриё» НТМ ўқитувчилари пул мукофотлари билан тақдирланади (1-ўрин – 500 000 сўм, 2-ўрин – 300 000 сўм, 3-ўрин – 200 000 сўм)

Мутлақ тоифада 1-3 ўринларни эгаллаганлар гендер бўйича ажратилган ҳолда ўзлари билан бежирим эсдалик кубокларини олиб кетишади ва маррага етиб келган ҳар бир иштирокчи финалчи медали билан тақдирланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.