Тошкентда СКМ, савдо ва хизматлар кўрсатувчи корхоналар, истироҳат боғларининг фаолияти чекланди
Барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10-00 дан 17-00 га қадар амалга ошириши белгиланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар беради. Ушбу чора қанча муддат давом этишига аниқлик киритилмаган.
Ушбу қарор “Тошкент шаҳрида ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида” қабул қилинган.
Шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналари ўз фаолиятларини чекланмаган тарзда давом эттиради.
Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилган.
Улашиш:
Шарҳлар