Тошкентда совуқ сув нархи кўтарилмоқда

вода
Фото: lifehacker.ru

 

Халқ депутатлари Кенгашининг 24 ноябрь куни қабул қилинган қарорига асосан Тошкент шаҳрида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.

Ушбу тарифлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради. Қуйида белгиланган нархлар келтирилган:

Совуқ сув:

  • аҳоли учун – 1 кубометр учун 1400 сўм (илгари 400 сўм);
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 кубометр учун 1400 сўм (илгари 400 сўм);
  • улгуржи истеъмолчилар учун – 1 кубометри учун 1400 сўм (илгари 400 сўм);
  • юридик шахслар учун – 1 кубометри учун 3000 сўм (илгари 1000 сўм).

Канализация:

  • аҳоли учун – 1 кубометр учун 1000 сўм (илгари 350 сўм);
  • бюджет ташкилотлари учун – 1 кубометри учун 1000 сўм (илгари 350 сўм);
  • улгуржи истеъмолчилар учун – кубометри учун 1000 сўм (илгари 350 сўм);
  • юридик шахслар учун – 1 кубометр учун 2200 сўм (илгари 820 сўм).

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.