Тошкентда совуқ сувни режали ўчириш бошланади
Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муносабати билан совуқ сувни режали тўхтатиш бошланади, дея хабар беради “Тошкентсувтаъминот”.
Маълумотларга кўра, 5 сентябрдан 2 октябргача айрим жойларда вақтинчалик сув танқислиги кузатилади. Сув йўқ жойларга сув машиналари жўнатилади.
Манзиллар ва саналарнинг тўлиқ рўйхатини ушбу ҳавола орқали топиш мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар