Тошкентда спортчи хотини ва боласини калтаклаган
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 32 ёшли эркак хотини ва боласини калтаклаган. Бу ҳақдаги видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Бу ҳақда «Газета.уз» ёзади.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси 23 март куни кечқурун T.X. (ижтимоий тармоқларда у спортчи экани хабар қилинади) ўз уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи T.Д.ни (1995 йил) калтаклагани ҳақида маълум қилади. Орадан икки кун ўтиб, 25 март куни эса ўғлини калтаклаган (2016 йил).
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 109 (қасддан енгил тан жароҳатини етказиш) ва 110 (қийноққа солиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар