Тошкентда сувдан эркак кишининг жасади топилди
20-ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 4-ГEСдан унча узоқ бўлмаган жойда эркак кишининг жасади топилди, деб хабар берди Kun.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати.
“2024-йил 12-ноябрь куни фуқаро С.Ҳасанов 102 рақамига хабар бериб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешағоч кўчасидан оқиб ўтувчи Анҳор каналига рус миллатига мансуб эркак чўкиб кетганлиги ҳақида хабар берган”, — дейилади хабарда.
Тезкор-тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари воқеа жойига бориб, жасадни қидиришга киришган. Терговгача бўлган ҳужжатлар тўпланган.
Эртаси куни, 13-ноябрь куни бедарак йўқолган шахснинг онаси 2024-йил 11-ноябрь куни соат тахминан 15:30 ларда уйидан чиқиб, қайтиб келмаган 2000-йил 6-июн куни туғилган ўғли Азамат Азатовнинг бедарак йўқолганлиги ҳақида ариза берди.
Ҳозирда материаллар Учтепа прокуратурасига топширилган.
Шарҳлар