Тошкентда талабаларни турар жой билан таъминловчи 60 та марказ ташкил этилади

Foto: Amity.uz

Тошкент шаҳрида талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Берилган маълумотга кўра, Тошкент шаҳри бўйича 29 та давлат олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича 60 та марказ (штаб)  ташкил этилиши режалаштирилган.

Марказларда 200 нафардан ортиқ кўнгилли лидер ёшлардан иборат волонтёр ва тюторлар талабаларни ётоқхона ва ижара хонадонларига жойлашишига кўмак беради.

Талабаликка тавсия этилганлар тўғрисидаги маълумотлар “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га юкланди ва талабалардан ётоқхонага жойлашиш бўйича ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали аризалар қабул қилинади.

Хусусий хонадонларга жойлаштириладиган талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали электрон шаклда реал вақт режимида ҳисобга қўйилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.