Тошкентда Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилади
27 ноябрдан 25 декабрга қадар Тошкент шаҳрида Тарас Шевченко кўчасининг бир қисмида автотранспорт ҳаракати вақтинча тўсиб қўйилади, деб хабар берди Миробод тумани ҳокимлиги.
Чеклов 94 мактабдан С.Барака кўчаси билан чорраҳагача бўлган 200 метрлик участкага тааллуқлидир. Сабаби, пойтахтнинг янги гастрономик кўчасидаги ободонлаштириш ишларининг иккинчи босқичи.
Расмийлар юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради ва ҳайдовчиларга айланма йўлларни олдиндан танлашни тавсия қилди.
Улашиш:
Шарҳлар