Тошкентда товламачиликда айбланаётган Kompromatuzb администраторларига қарши иш кўриб чиқилади

Коллаж: kun.uz

Келгуси ҳафта Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди товламачиликда айбланаётган Kompromatuzb Телеграм-канали администраторларининг ишини кўриб чиқишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Олий суд матбуот котиби.

Human.uz сайтининг асосчиси ва собиқ директори Хуршид Далиев, журналист ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизматининг собиқ раҳбари Мавжуда Мирзаева, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг собиқ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов ва фуқаро Ахмадулло Аҳмаджоновга нисбатан бирданига Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича айблов эълон қилинган.

  • Хуршид Далиев – Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (туҳмат), 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик), 184-моддаси 3-қисми (Солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)
  • Сиёвуш Ҳошимов – Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (туҳмат), 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) ва 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)
  • Аҳмадулло Аҳмаджонов – Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (туҳмат), 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик)
  • Мавжуда Мирзаева – Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари (товламачилик)

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 138 000 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган, дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.