Тошкентда Трекер ҳайдовчиси скутердаги йигитни уриб юборган

Foto: Xabardor.uz

Жорий йилнинг 30-октябрь куни соат 12:30 ларда Яшнобод тумани Мустақиллик кўчаси “Инфин банк” қаршисида ҳайдовчи 1987-йилда туғилган У.И. бошқарувида бўлган Тракер русумли транспорт воситаси , ҳайдовчи 1999-йилда туғилган О.О. бошқарувида бўлган Скутер транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборотига таяниб, Xabardor.uz хабар бермоқда.

ЙТҲ натижасида Скутер транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳат олган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.