Тошкентда тунда тўрт нафар ўсмир автомобилда хавфли ҳаракатларни амалга оширган

Фото: ГУВД Ташкента

Ижтимоий тармоқларда автомобиль ҳайдовчиси ҳаракатланаётган автомобилда турли хавфли манёврларни бажараётган пайтда машинадаги йўловчи тушаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу видео пойтахт ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 16 январга ўтар кечаси 2005 йилда туғилган Ш.С. Олмазор тумани Янги Олмазор кўчасида ижарага олинган Chevrolet Monza русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган.

Автомобилни ҳайдаб кетаётиб, автомашина ичидаги йўловчилар 2006 йилда туғилган M.A., 2006 йилда туғилган M.Л. ва 2009 йилда туғилган И.A. ҳаракатланаётган вақтда автомобил ойнасидан ташқарига чиқиб, ҳаётларини хавф остига қўйган.

Вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома тузилди. Машина ҳибсга жойлаштирилди.

Ҳозирда ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш вақтида йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолатлар аниқланмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.