Тошкентда учта автобус йўналиши учун ёпиқ кўчаларни айланиб ўтиш схемалари эълон қилинди
Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитини ўтказиш ишлари доирасида 8−10 ноябрь кунлари айрим кўча йўл тармоқларида автомобиллар ҳаракати чекланиши сабабли, автобус йўналишларининг фаолиятига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” компаниясининг матбуот хизмати хабар беради.
Ислом Каримов кўчасининг Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ ёпилиши сабабли, ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи:
- 51-сонлийўналиш ҳаракати И.Каримов кўчасидан Афросиёб, Бешёғоч, Фурқат кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади;
- 141-сонлийўналиш ҳаракати Қоратош кўчасидан Фурқат, А.Навоий, Олмазор кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади;
- 196-сонлийўналиш ҳаракати Афросиёб кўчасидан Бешёғоч, Фурқат, А.Навоий кўчалари орқали, кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйича ташкил этилади.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчиларининг белгиланган манзилларгача ҳаракатланиши жараёнида, айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланиши сабабли, қуйидаги йўналишларда оралиқ интервал вақтлари ва қатнов вақтларининг ортиб кетиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.
- Бобур кўчаси орқали ҳаракатланувчи 11, 40, 45, 47, 67, 76, 77, 94-сонлиавтобус йўналишларида;
- Нукус кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2, 12, 80, 81, 97, 127, 196-сонлийўналишларда;
- Ойбек кўчаси орқали ҳаракатланувчи 57, 67-сонлийўналишларда;
- Афросиёб кўчаси орқали ҳаракатланувчи 13, 196-сонли йўналишларда;
- Ш.Рашидов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 30, 37, 57, 85, 97, 140-сонли йўналишларда;
- И.Каримов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 1, 19, 21, 51, 60, 67, 85-сонлийўналишларда;
- А.Навоий кўчаси орқали ҳаракатланувчи 28, 30, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 97, 115, 140-сонлийўналишларда.
«Жамоат транспортини ташкил этиш бўйича вақтинчалик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Халқаро Аэропортга боришни режалаштирган ҳамюртларимиздан ўз вақтларини олдиндан режалаштиришларини тавсия этамиз ҳамда келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Шарҳлар