Тошкентда Қурувчилар куни шарафига стрит-арт фестиваль ўтказилади
Дастурдан баландлиги 8 метрли жонли сурат ва театрлаштирилган саҳна кўриниши, граффити бўйича маҳорат сабоқлари, болалар учун маҳорат сабоқлари, бренд товарлари ва хайрли ишга қўл уриш амаллари ўрин олган. Ташкилотчи – КНАУФ компанияси.
Бу йил ҳар йилги Қурувчилар кунини КНАУФ билан биргаликда нишонлаш Central Parkда, стрит-арт фестивали шаклида ўтади. Паркка кириш ҳамма учун очиқ, маҳорат сабоқлари ва бошқа тадбирлар – бепул.
Тошкентда стрит-арт фестивалининг креатив қисми ўзбек мусаввири Рустам Бозоров чизган суратдаги жонланган уй бўлади. «Чилонзордаги турар жой» сурати 8 метрли улкан инсталляцияга айланади. У «Илҳом» театри актёрлари томонидан театрлаштирилган саҳна кўринишига замин бўлади. Фестивалга ташриф буюрганлар бу уйда яшовчиларнинг содда, самимий ва таъсирчан ҳаётининг томошабини ва қатнашчисига айланадилар.
«Қурувчилар куни муносабати билан катта халқ сайлини ташкил этиш – Ўзбекистондаги КНАУФ компаниясининг яхши анъаналаридан бири. Биз қурувчилар ва усталар билан ишлаймиз ва ишчи касбларни оммалаштириш ҳамда жамиятда уларнинг обрўсини ошириш қанчалик муҳим эканини биламиз.
Бизнинг Қурувчилар кунимиз, анъанавий равишда, бир томондан санъатга, бошқа томондан оилавий қадриятларга боғланади, чунки яхши таъмир – бу ҳам санъат, КНАУФ эса, уйдаги илиқлик ва қулайлик демакдир.
Фестивал шиори – «Го кўчага!» – бу мониторлар ортида унутилаётган жонли, инсоний мулоқотга чорловдир. Компьютер, телевизор ва гажетларни бир оқшом бўлса ҳам, четга суринг. КНАУФ билан Қурувчилар кунини нишонлаш учун Central Parkка келинг», — дейди Ўзбекистондаги КНАУФ корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко.
Фестивал меҳмонлари:
- граффити бўйича маҳорат сабоғига ташриф буюришлари, граффити-мусаввирлар қандай ишлашларини кўриб, кўча санъатининг бу турида ўзларини синаб кўришлари;
- резина, ланка каби халқона ўйинларда ўйнаб, болаликни ёдга олишлари;
- спорт ҳудудида чигал ёзишлари (баскетбол, стол тенниси);
- фарзандлари билан болалар учун маҳорат сабоқларида қатнашишлари;
- улкан шашка (худди “Ҳарри Поттер”дагидек, фақат шашка) ўйнашлари;
- бренд товарларига эга бўлишлари мумкин.
Танловлардаги ғалаба учун иштирокчилар жетонларга эга бўладилар. Уларни махсус ташкил этилган нуқталарда КНАУФдан креатив бренд товарларига алмашишлари мумкин. Шунингдек, бу ерда хайрли ишга қўл уриш – қўшимча жетонлар “харид” қилиб, ОНА хайрия жамғармаси (мураккаб вазиятга тушиб қолган аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш) ва “Мушуккент” ижтимоий лойиҳаси (кўча мушуклари учун уйчалар)га пул ўтказиш имкони мавжуд.
Шунингдек, КНАУФ билан Қурувчилар куни 14-дан 19-августгача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги маъмурий марказларда ўтказилади.
Сана: 13-август
Манзил: Central Park
Вақт: 18:00—22:00
Шарҳлар