Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилишда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди
Тошкентда 19 ёшли қашқадарёлик йигит 5 суткага ҳибсга олинди, ҳибсга вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани сабабчи бўлган;
Суд иши материалларига кўра, 26 ноябрь куни Миришкор туманида яшовчи шахс Тошкент шаҳри Тамарахоним кўчаси ҳудудида вояга етмаган қизни таъқиб қилган. Уни қувиб етиб, қучоқлашга уринган.
Қиз ёрдам чақира бошлаганидан кейин йигит воқеа жойидан қочиб кетган. Суд жараёнида йигит ўз қилмишини қизни чиндан ҳам яхши кўриши билан изоҳлаган.
Улашиш:
Шарҳлар