Тошкентда «Ўзбекистон архивлари: тарихий хотирадан янги Ўзбекистонга» мавзусида анжуман ўтказилди

Тошкентда 5 ноябрь куни «Ғалаба боғи» мемориал мажмуасида «Ўзбекистон архивлари: тарихий хотирадан янги Ўзбекистонга» мавзусида анжуман ва «Тарихий хотира» фотокўргазмаси бўлиб ўтди.

Анжуманда архив ишлари соҳасининг тарихига бағишланган «Тарихий хотира» фото ва архив ҳужжатлари кўргазмаси уюштирилди. Кўргазмада Миллий кинофотодокументлар архивидан 60 дан ортиқ, Ўзбекистон Миллий архивидан 20 дан ортиқ ҳужжат намойиш этилди.

Тадбирларда шунингдек, архивларда сақланаётган энг қадимги IX аср ҳужжатлари, жумладан, Бухоро амири Исмоил Сомоний томонидан тақдим этилган ерлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам намойиш қилинди. Архивда 1,5 мингга яқин ҳужжат тўплами мавжуд бўлиб, уларнинг энг узунлиги 83 метр, энг қисқаси 20 сантиметрни ташкил этади.

Анжуманда, авваламбор, архив ишлари тарихига эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган архив ҳужжатларини рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.