Тошкентда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг расмий либоси тақдимоти бўлиб ўтди
Бугун Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Париж-2024 Олимпия ўйинларидаги расмий либоси тақдимоти бўлиб ўтди. Спорт кийимлари линияси 7SABER бренди билан ифодаланади ва “DRI FIT технологиясидан фойдаланган ҳолда юқори сифатли матолардан ишлаб чиқарилади, бу маҳсулотларга махсус куч ва юк остида намликни сирт устида тақсимлаш ва ютмасдан буғланиш қобилиятини беради”.
Олимпия қўмитаси матбуот-релизида айтилишича, спорт ва тантанали анжомларнинг оқ-зумрад рангдаги асосий ранг комбинацияси ёрқин олтин элементлар билан ҳаётга муҳаббат ва очиқликни, қатъият ва ғалабага бўлган иродани англатади.
7SABER ижрочи директори Маҳмуд Закирхўжаев таъкидлашича: “Формани яратишда биз Ўзбекистоннинг тарихий меъморчилиги – фрактал мозаикалар билан безатилган саройлар, масжид ва мадрасалардан илҳом олдик. Тегишли безак жиҳознинг динамик концепциясига органик равишда мос келади. Биз 7SABER га ушбу тўпламни яратиш ишониб топширилганидан чин дилдан фахрланамиз ва бу бизнинг олимпиячиларимизга ўтмишдаги кучли кўрсаткичлардан ошиб, бўлажак ўйинларда мамлакатимиз шон-шуҳратини олиб чиқишга ёрдам беришига ишонамиз”.
7SABER компанияси Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Токио-2020 Ёзги Олимпия ўйинлари ва Пекин-2022 Қишки Олимпия ўйинларидаги расмий ҳамкори бўлди. Бренд томонидан XXXII Олимпиада учун яратилган жиҳозлар Cосмополитан журналининг мода рейтингига киритилди.
Шарҳлар