Тошкентда жамоат транспортида юриш ҳақини 1700 сўмгача ошириш таклиф этилмоқда
Тошкент ҳокимининг “Янги тарифларни жорий этиш тўғрисида”ги қарорининг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун чоп этилди. Унда жамоат транспортида юриш ҳақини ошириш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб автобуслар ва метрода йўл ҳақи 1400 сўмдан 1700 сўмгача оширилиши режалаштирилган, деб ёзади UzNews.
Охирги марта Тошкентда йўл ҳақи 2019 йил август ойида 1200 сўмдан 1400 сўмгача оширилганди.
Улашиш:
Шарҳлар