Тошкентда жанжал пайти ўз танишини пичоқлаб қўйган 28 ёшли эркак 10 йилга қамалди
Пойтахт судлари матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкентда жанжал пайтида эркак ўз танишини пичоқлаган.
Қайд этилишича, ҳодиса Яккасарой туманида содир бўлиб, унда аввалдан таниш бўлган икки эркакнинг оғзаки тортишувлари мазкур жанжалга сабаб бўлган. Ўзаро жанжал чоғида эркаклардан бири иккинчисига пичоқ билан ҳужум қилган. Уларнинг бири, 28 ёшли айбланувчи, иккинчиси эса 35 ёшли марҳум.
«Ҳодиса содир бўлгач, иш ҳужжатларида айтилишича, айбланувчи, йўлдан ўтиб кетаётган ҳайдовчини тўхтатади ва ундан, пичоқланган шахсни шифохонага олиб боришда ёрдам сўрайди. Жабрланувчи тиббий муассасага олиб кетилаётганда вафот этади», – дейилади хабарда.
Суд жараёнида судланувчи марҳумнинг яқинларидан узр сўраб, айбига тўлиқ иқрорлигини билдирган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтохур туман судида, эркакга нисбатан суд ҳукми ўқилган. Унга кўра, мазкур фуқаро Жиноят кодексининг 59 моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан, оғир жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 10 йили 1 ой қамоқ жазоси тайинланган. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланган.
Шарҳлар