,

Тошкентда жиддий PM2.5 даражаси қайд этилди

Тошкентдаги ҳаво сифати (AQI) 154 балл билан «Соғлиқ учун зарарли» сифатида таснифланди.

Асосий ифлослантирувчи PM2.5 микрозарралари бўлиб, улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган меъёрдан 12,2 баробар ошган.

Ҳозирда Тошкент ҳаво сифати энг ёмон йирик шаҳарлар орасида 14-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда AQI 262 балл билан Бангладешнинг Дакка шаҳри, иккинчи ўринда эса 250 балл билан Покистоннинг Лаҳор шаҳри келмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳавонинг энг юқори ифлосланиши июндан декабргача, айниқса ноябрь ойларида кузатилган. Ифлосланиш манбаларига автомобиль чиқиндилари, саноат фаолияти ва кўмирни ёқиш киради. Фуқароларга очиқ ҳавода жисмоний машқларни бажармаслик, ниқоблар ва ҳавони тозалаш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

*PM2.5 – ўпка ва соғлиқ учун зарарли ва нафас олиш муаммоларини келтириб чиқарадиган ҳаводаги майда зарралар.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.