Тошкентдаги “139 Documentary Center” биноси бузилиши мумкин

Пространство галереи
Фото: afisha.uz

“139 Documentary Center” галереясининг биноси бузилиши мумкин, шу юоис у ёпилади ёки бошқа жойга кўчишга мажбур бўлади. Бу ҳақда галереянинг Instagram тармоғидаги саҳифасида айтилади.

“Галерея жойлашган «Агромаш» заводи ҳудудидаги бинолар аллақачон бузиб ташлана бошлаган. Бу ерда янги бино қурилади. Ҳозир газимиз аллақачон узишган, шунинг учун ҳам иссиқликсиз қолдик. Лекин кўчиришга пулимиз йўқ. Умуман».

“139 Documentary Center” Тошкентдаги галерея бўлиб, унда рассомлар, фотографлар, фаоллар ва журналистлар кўргазмалар, учрашувлар, муҳокамалар ва намойишлар ўтказади. 2020 йилда “Сиз нима кийган эдингиз” халқаро кўргазмаси, Keling Oling поп-ап онлайн-дўкони, “Артдокфест” дастури фильмларининг намойиши, маҳаллий рассомларнинг бир кунлик кўргазмалари ва бошқа кўплаб тадбирлар бўлиб ўтди. Охирги уч йил ичида “139 Documentary Center” галереяси Тошкент маданий ҳаётининг муҳим элементига айланди.

“Яна қурувчи ташкилотларнинг тижорат манфаатлари шаҳар аҳолисининг манфаатларидан устун қўйилмоқда. Кўргазмалар, мусиқа фестиваллари, фильмлар намойиши, маҳорат дарслари, 139 Documentary Center”даги дўстларимиз ва ҳамкасбларимиз маърузалари бутун шаҳарга машҳур бўлди”, — дейилади «Илҳом» театрининг ушбу вазият ҳақидаги хабарида.

Галереяни кўчириш учун маблағ тўплаш мақсадида фаоллар келгуси ҳафта охирида » Garage sale» тадбирини ташкил қилмоқда, унда омбордан ҳамма нарса сотилади. Бундан ташқари, исталган киши қуйидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда “139 Documentary Center” галереясига маблағ ўтказиши мумкин:

Uzcard: 8600 4904 4986 6821

Visa: 4278 3200 2065 3480

Viktoriya Rudanovskaya

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.