Тошкентдаги қадимий Шоштепа шаҳри емирилишда давом этмоқда
Тошкент 2200 йиллик тарихга эга шаҳар деб эълон қилинишига сабабчи бўлган Шоштепа қадимий шаҳри емирилишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Дела тонкие” канали ёзади.
«Ваъда қилинган бостирма ўрнатилмаган, натижада триангуляция белгиси ўрнатилган асосий миноранинг ярми қулаб тушган. Александр Райков билан кўришга бордик. Фотосуратда миноранинг ҳозирги ҳолатини кўриш мумкин. Менимча, минора аҳоли пунктига яқин жойлашган буфер зонада амалга оширилган тебранишлар туфайли қулаган” – дея қайд этади канал муаллифи.
Муаллифнинг сўзларига кўра, қадимий шаҳар бўйлаб панжарасиз, огоҳлантирувчи белгиларсиз беш метр чуқурликда тешиклар қазилган.
“Эҳтимол, улар бир вақтлар бостирма тирговучлари учун қазилган бўлиши мумкин, агар бола бундай тешикка тушиб қолса, ўзи чиқа олмайди. Шаҳарчада биз олов изларини ва жуда кўп чиқиндиларни кўрдик. Қадимий Тошкентга ниҳоят эътибор қаратишлари учун яна нима бўлиши керак?” – дея хулоса қилади у.
Шарҳлар