Тошкентдаги Ал Хоразмий майдони сайёҳлик ҳудудига айлантирилади
Тошкентдаги Ал-Хоразмий майдони янги туристик ҳудудга айланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Санжар Тожиев майдонда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, уларни сифатли ва тез якунлаш бўйича тавсиялар берди.
Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 2,3 км узунликдаги кўчани ободонлаштириш ва атрофдаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш режалаштирилган.
Шунингдек, ягона дизайн-код асосида замонавий болалар майдончаси, воркаут зонаси, спорт майдончаларини яратиш, ўриндиқлар ўрнатиш, автотураргоҳларни ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар