Тошкентдаги Чорсу майдони янги қиёфа касб этади

Foto: videodan qirqib olingan

2-ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Чорсу майдонини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди. Германиянинг Тчобан Восс Арчитектен компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа доирасида янги меҳмонхона, бизнес-марказ ва турар жойлар барпо этилади. Бу лойиҳада 2025-йилдан қурилиш ишлари бошланиб, 2029-йилгача якунланиши режалаштирилган бўлиб, умумий қиймати 170 миллион АҚШ долларидан ошади.

Реконструкция жараёнида 1982-йилда қурилган ва узоқ вақт ташландиқ бўлиб қолган “Чорсу” меҳмонхонаси биноси бузилади. 2024-йилнинг техник экспертизасига кўра, бинонинг темир-бетон конструкциялари жиддий шикастланган ва реконструкция қилишга яроқсиз деб топилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.