Тошкентдаги “Дўстлик” истироҳат боғида иккита чинор кесилгани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда «Дўстлик» истироҳат боғида (Бобур боғи) дарахтлар кесилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳодиса ҳолатларини ўрганиб чиқиб, ҳақиқатан ҳам Шота Руставели кўчасида ҳар бирининг диаметри 61-62 см бўлган иккита чинор ноқонуний кесилганини маълум қилди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.
Маълум бўлишича, Яккасарой туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари дарахтларни рухсатсиз кесиб ташлаган.
Қайд этилишича, шаҳар флорасига 191,4 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратурага тақдим этилди.
Улашиш:
Шарҳлар