Тошкентдаги иссиқхона 14 млрд сўмлик газ ўғирлагани аниқланди
Тошкент шаҳридаги иссиқхоналардан бирида газдан ноқонуний фойдаланилиб, давлатга йирик миқдорда зарар етказилган, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
“М.О.” корхонасининг директорлари О.Х. ва бошқа шахслар «Дўстлик» маҳалласи ҳудудидаги иссиқхонани ерости юқори босимли газ қувурига ноқонуний равишда улаган.
Газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида кўрилган зарар 14,2 миллиард сўмни ташкил қилди, дейилади хабарда.
Белгиланганидек, Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманлари газ таъминоти бошқармалари ходимлари газ қувурлари ҳолатини ўрганмаган ва ўз вақтида кўрикдан ўтказмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) ва 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар