Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча икки кунга ёпилади

Фото: Livejournal

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент кўчаларидан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маъмурият таъкидлаганидек, 28 февраль куни соат 20:00 дан 1 мартга қадар Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасидан Султония кўчасигача бўлган қисми тўсиб қўйилади.

“Сизга маълумки, мазкур манзилда йўлларни таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.