Bo'limsiz

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди, 20 киши хавфсиз жойга кўчирилди

Кадр видео

6 август куни кечқурун Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Бу ҳақда соат 18:59 да хабар келиб тушган ва соат 19:06 да ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келишган. 3 та ўт ўчириш-қутқарув экипажи, 1 та ўт ўчириш-қутқарув отряди ва 1 та нарвон машинаси кўмагида ёнғин соат 19:25 га қадар ўчирилган.

Ушбу амалиёт давомида қутқарувчилар 20 кишини хавфсиз жойга кўчирган. Жабрланганлар йўқ, ҳодиса натижасида квартиранинг 15 метр квадрат майдони зарар кўрган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.