Тошкентдаги кўп квартирали уйларда иситиш тизимини яхшилаш учун иссиқ сув босими пасайтирилди
Сўнгги кунларда Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчилар ўз хонадонларини қўшимча равишда электр жиҳозлари билан иситишга мажбур бўлмоқда, бунинг натижасида трансформатор станцияларида ортиқча юклама пайдо бўлиб, авариялар рўй бермоқда.
Шу сабабди пойтахт ҳокимлиги электр тизимига юкламани пасайтириш, ҳамда марказлашган иссиқлик тизимида ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида, уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтиришга қарор қилди.
Бунда сувни иситишга сарфланаётган табиий газ иссиқлик тизимига йўналтирилади, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар