Тошкентдаги клиник шифохона биноси дарз кетганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берилди
9 июль куни ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси биноси дарз кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабар юзасидан ССВ матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча, 8 июль куни шаҳар 1-сон клиник шифохонасининг 5 қаватли биноси 2-қаватида кузатилиб, оқибатда бинонинг балкон қисми тагидаги тўсинга дарз кетган.
Шундан сўнг бу ҳақда дарҳол Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимларига маълумот берилиб, бўлимда даволанаётган беморларнинг бир қисми вақтинча бинонинг бошқа тарафига эҳтиёт чораси сифатида кўчирилган.
Шунингдек, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” институти экспертлари томонидан бино тўлиқ текширувдан ўтказилди. Ўрганиш натижасида иншоотнинг зарарланиш ҳолати фақат локал ҳарактерга эга эканлиги, дарз кетиш балкон қисмигагина тааллуқлилиги юзасидан хулоса берилди.
Шарҳлар