Bo'limsiz

Тошкентдаги маҳаллалардан бирининг аёллар кенгаши фаоли шилқимлик қурбонини ИИБдан аризасини қайтариб олишга ундаган

Источник: rawpixel.com

Тошкентда хотин-қизлар кенгашларидан бирининг фаоли шилқимлик қурбонини ички ишлар органларидан аризасини қайтариб олишга ундаган. Бу ҳақда “Медиазона” нашри Nemolchi.uz лойиҳасига асосланиб ёзади.

“Олмазор туманидаги [Тошкент] «Тепагузар» маҳалласи хотин-қизлар кенгашида ишлайдиган Севара деган аёл [жабрланувчини] ўз аризасини қайтариб олишга ундаган ва буни жабрланувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш билан изоҳлаган. Гўёки курьернинг оиласи уни ҳақорат қилгани учун унга қарши ариза ёзмоқчи, чунки қиз гўшакни қўйишдан олдин йигитни ҳақорат қилган эмиш. Умуман олганда эса, йигитнинг ёши бор-йўғи 17 да, уни тушуниш ва кечириш керак”, — деб ёзади Nemolchi.uz лойиҳасининг ҳуқуқ ҳимоячилари.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи лойиҳа 26 июль куни курьер томонидан қилинган шилқимликлар ҳақида ҳикоя қилганди. Жабрланувчи Nemolchi.uz лойиҳасига қуйидагиларни гапириб берган: у икки кун олдин пицца буюртма қилган, курьер қўнғироғини ўтказиб юборган, унга қайтиб қўнғироқ қилган, буюртмани қабул қилиб олган ва чойчақа қолдирган. Бироқ, етказиб бериш хизматининг ходими кейин яна қўнғироқ қилиб, қизнинг исмини сўраган. Қиз безовта қилмасликларини сўраб, гўшакни қўйиб қўйган.

25 июль куни кечаси соат тахминан 02:00 ларда йигит яна қўнғироқ қилган ва қиз бир неча марта кирувчи қўнғироқларни рад этганидан кейин ҳам қўнғироқ қилишда давом этган. Курьер яна қўнғироқ қилганида, қиз телефонни кўтариб, уни безовта қилмасликларини сўраган. Бунга жавобан курьер яна қизнинг исмини сўраган ва у билан жинсий алоқа қилишни хоҳлаши билан қизиққан.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.