Тошкентдаги мактаблар олдидаги йўлга чизилган йўл чизиқ белгилари эртаси куни яроқсиз ҳолатга келди
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тажриба тариқасида айрим мактаблар олдидаги йўлнинг қатнов қисмини қизил рангга бўяди, деб ёзади Gazeta.uz нашри.
Қизил фонда мактаб ўқувчилари тасвирланган сариқ ромб ва ингичка оқ ҳарфлар билан School ва Maktab сўзлари ёзилган. Шунингдек, қизил чизиқ олдига ингичка шрифтда 30 рақами ҳам босилган.Бошқарманинг таъкидлашича, ушбу янгиликдан мақсад – болаларнинг хавфсизлигини таъминлашдир.
Эртаси куни қизил чизиқлар ўчирилган кўринишдаги ҳолатга келган.
Улашиш:
Шарҳлар