Тошкентдаги “Nest One” биноси қурилишида қатнашаётган турк компаниялари ишчиларга маошни ўз вақтида тўламаган

Источник: соцсети

Ижтимоий тармоқларда “Nest One биноси олдида нималар бўлмоқда?» сарловҳаси остида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий муносабат билдириб, бунга иш ҳақини тўлаш ишлари кечиккани сабабчи бўлгани айтилади. Бу ҳақда  UzReport ёзади.

Маълум бўлишича, “ Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖнинг 312 нафар ишчиси апрель ойи учун иш ҳақини ўз вақтида олмаган ва мазкур корхона раҳбариятига норозилик билдирган.

Вазирликка кўра, 2022 йил 17 май куни “Оzguvn Mimarlik Inshaat”нинг 312 нафар ишчига 1 007 001 825,87 сўм, “Оzguven Tasarim Mimarlik Insaat Sanayi ve Ticar.” компаниясининг 427 нафар ишчига 1 346 355 177,06 сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланган. Шунингдек, ушбу хорижий корхоналар раҳбари Гувен Меҳметра номига ёзма кўрсатма берилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.