Тошкентдаги қувур цехида юз берган портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди
Бугун, 14 июнь куни соат 09:50 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани «Астробод» кўчасида жойлашган мис қувурлари ишлаб чиқариш цехининг бир қаватли бостирмасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар беради.
16 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган бўлиб, улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. 7 нафар жабрланувчининг аҳволи қониқарли, улар шифохонадан чиқарилган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВВ раҳбарияти бошчилигида ёнғин-қутқарув экипажлари, шунингдек, Прокуратура, ИИВ, МГ, ССБ, Ҳудудгаз ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда, дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар