Тошкентдан қатор ҳудудларга янги автобус рейслари қатнашни бошлайди

Фото: Минтранс

Транспорт вазирлиги  Uzautotrans Service компанияси томонидан янги мунтазам автобус рейслари йўлга қўйилгани ҳақида маълум қилди.

17 августдан Тошкент – ​​Шаҳрисабз – Китоб ва Тошкент – ​​Янгиер йўналишларида автобуслар қатнай бошлайди.

22 августдан Тошкент – ​​Қарши – Косон ва Тошкент – ​​Ғузор – Қамаши йўналишларида автоқатновлар йўлга қўйилади.

Тошкент-Бойсун йўналиши 23 августдан бошланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.