Тошкентдан Бухорога учаётган самолёт пойтахтга қайтиб қўнди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди. Самолёт экипажининг бу қарорига Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони, кўришнинг ёмонлиги) сабаб бўлган.
Бортида 125 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 16:03 да Тошкентга қўнди. Самолёт яқин кунларда бориш манзилига учиши режалаштирилган.
Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотни авиаташувчидан аниқлаштириш лозим. Парвоз ҳолати ҳақидаги маълумотлар мобил иловада ва Uzbekistan Airports расмий сайтида ҳам мавжуд.
Улашиш:
Шарҳлар